Ссылки доступа

Қирғизистонда оғир жиноятларда гумонланувчи шахс милицияни кишанлаб, қамоқдан қочиб кетди


5 июнга ўтар кечаси Иссиқ-Ота тумани ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасидан Қушубек Собиров қочиб кетди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

ИИВ маълумотларига кўра, Қушубек Собиров милиция ходимини кишанлаб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасидан қочишга муваффақ бўлган.

“Гумонланувчи ўзининг соғлиғи, юрак соҳасидаги оғриқлардан шикоят қилиб, навбатчи милиционердан дори олиб келишни сўраган. Милиция сержанти камерани очиб, тергов қилинаётган шахсни алоҳида хонага олиб кирганда, Собиров милиционернинг бўғзига пичоқ тираб, қўл-оёғини боғлаган, сўнг қочиб кетган”, — дейилади ИИВ хабарида.

Қайд этилишича, Чуй вилояти ҳудудида қўлга олиш ҳаракатида тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда. Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизматига Собиров чегарани кесиб ўтишга уринган тақдирда уни қўлга олиш бўйича кўрсатма берилди.

Айни ҳодиса бўйича қочиб кетиш факти бўйича Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 368-моддаси (“Озодликдан маҳрум қилиш жойларидан ёки қамоқдан қочиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG