Меҳнат муҳожирларидан бири воқеа жойидан видео жўнатиб, контейнерда яшаётганлар қочишга муваффақ бўлганини, бироқ шахсий буюмлари ва ҳужжатларини сақлаб қола олмаганини айтди.
“Биз дарҳол ўт ўчириш бўлимига қўнғироқ қилдик, аммо ўт ўчирувчилар келмади. Кўпгина муҳожирнинг деярли ҳаммаси ёниб кетди – кийим-кечак, шахсий буюмлар, ҳужжатлар”, — дея қўшимча қилди исми сир қолишни маъқул кўрган суҳбатдошимиз.
Сергиев Посаддаги ёнғин ҳақида расмий маълумот йўқ. Ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳам номаълум.
Ўтган йили Свердловск вилоятининг Белоярский туманидаги хусусий уйда содир бўлган ёнғин оқибатида тожикистонлик бир оила жабр кўрган эди.
Россия расмийлари, қоида тариқасида, ёнғинларда мигрантларнинг ўзларини айблайди. Мигрантлар, ўз навбатида, иш берувчиларнинг айби билан улар оддий яшаш шароитларидан маҳрум бўлаётганини айтади.