Ссылки доступа

Тожикистон: Туман прокурори эгаллаб турган лавозимидан озод этилди


Ёвон вилояти прокурори Маҳмуд Шарифзода ер участкаларини ноқонуний олиб қўйиш ва сотиш ҳолатларига кўз юмгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақдаги буйруқни ўтган ҳафта Тожикистон бош прокурори Юсуф Раҳмон имзолаган.

6 июнь куни Озодлик радиосига икки нафар манбанинг айтишича, Маҳмуд Шарифзоднинг фаолияти Бош прокуратура ҳузурида тузилган комиссия томонидан текширилмоқда.

Уларга кўра, Ёвон вилоятида ўнлаб “ер билан ноқонуний битимлар тузиш” ҳолатлари аниқланиб, барча қонунбузарликларга жавоб беришга мажбур бўлган вилоят прокуратураси бунга кўз юмган.

Шарифзоднинг ўзи ёки унга яқин одамларнинг фикрини билишга уринишларимиз ҳозирча натижа бермади.

Маҳмуд Шарифзода 2020 йилда Ёвон вилояти прокурори этиб тайинланган ва одатда туман прокурорлари 5 йиллик ваколат муддатига эга.

Расмийларга кўра, сўнгги пайтларда аҳоли юзлаб гектар қишлоқ хўжалиги ерларида уй-жой қурган, бу амалдаги қонунчиликка зиддир.

XS
SM
MD
LG