Ссылки доступа

Қирғизистонлик тадбиркор Қозоғистонда ҳибсга олинди


Эрмек Маркабаев
Эрмек Маркабаев

Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) полиция Қирғизистон фуқароси, Олтин Ўрда бозори директори ўринбосари Эрмек Маркабоевни қўлга олди.

Бу ҳақда 6 июнь куни Қирғизистон Республикасининг Олмаотадаги бош консули Назарали Арипов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Эрмек Маркабаевнинг қўлга олиниши 2 июнь куни бўлиб ўтган ва бу ҳақда консулликка дарҳол хабар қилинган. Бир кун аввал суд Маркабоевни икки ойга ҳибсда сақлашга қарор қилди.

Қозоғистон ОАВлари полиция хабарига таяниб, Эрмек Маркабаев ҳайдовчиси ва қўриқчиси билан бирга 2 июнь куни Олмаота-Бишкек трассасида қўлга олингани ҳақида хабар берди.

3 июнь куни эса қўшни давлат Ички ишлар вазирлигининг Телеграм-каналида қўлга олинган шахс Жиноят кодексининг 287-моддаси (“Қонунга хилоф равишда қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддаларни олиш, ўтказиш, сотиш, сақлаш, ташиш ёки олиб юриш) бўйича гумон қилинаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Кейинроқ “Олтин Ўрда янги компанияси” матбуот хизмати “ушланганлар орасида бўлган хавфсизлик ташкилоти вакили қурол олиб юришга рухсати бор”, Эрмек Маркабоев эса “намунали оила аъзоси ва чуқур диндор инсон” эканини маълум қилди.

Айни пайтда интернетда Қирғизистон фуқароси ва у билан бирга бўлганларнинг ҳибсга олингани акс этган видео тарқалмоқда.

Хабар қилинишича, Эрмек Маркабоев Қозоғистоннинг аввалги раҳбарлигида Олмаотадаги ҳозирги бизнесини йўқотган, бироқ кейинчалик уни қайтариб олишга муваффақ бўлган ва бозорни янгилаш устида ишламоқда.

XS
SM
MD
LG