Ссылки доступа

Назарбоевнинг жиянига тегишли Hilton меҳмонхонасини давлатга ўтказиш ишлари деярли якунланди


Собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдига тегишли бўлган Double Tree by Hilton Almaty меҳмонхонаси давлат тасарруфига ўтади, деб хабар бермоқда Коррупцияга қарши кураш хизмати.

«Етказилган зарарни қоплаш мақсадида бизнес марказлари, маъмурий бинолар, савдо бинолари, уйлар, квартиралар, қурилиши тугалланмаган ер участкалари, эксклюзив заргарлик буюмлари, қимматбаҳо автомобиллар ва нақд пул давлат ҳисобига ўтказилди. Жумладан, Double Tree by Hilton Almaty меҳмонхонаси 2021 йил ноябрь ойида Сатибалди билан боғлиқ корхона томонидан сотиб олинган. Ҳозирда мазкур объектни давлат мулкига ўтказиш бўйича ишлар якунланмоқда», — дейилади хабарда.

19 сентябр куни Сатибалди иши бўйича асосий суд жараёни бошланди. 26 сентябрь куни Қайрат Сатибалди олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бошқарманинг билдиришича, колонияда жазо ўтаётган Қайрат Сатибалдига нисбатан солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ бошқа жиноят эпизодлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида, Коррупцияга қарши кураш хизматига кўра, “ноқонуний равишда олиб қўйилган активларни, шунингдек, жиноий маблағлар ҳисобидан сотиб олинган мол-мулкни қайтариш” чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, бошқарма ушбу объектни давлат мулкига ўтказиш тартиби тугалланаётганини ҳам маълум қилди.

Бир кун аввал парламент депутати Мақсат Тўлиқбай депутатлар ва Бош прокуратура вакиллари йиғилишида Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалди Олмаота марказидаги Double Tree by Hilton Almaty меҳмонхонасини сотиб олганини маълум қилган эди.

Унинг сўзларига кўра, Қайрат Сатибалди “тергов остида ва ҳибсда бўлишига қарамай, ҳужжатлар, нотариус ва битимни якунлашда ёрдам берганлар билан танишиб чиққан”. Унга кўра, олди-сотди шартномаси олти миллиард тенгега тузилган.

XS
SM
MD
LG