Расмий очилиш маросимидан сўнг масжидга Имоми Аъзам – Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит номини бериш таклиф қилинди.
Масжиднинг майдони 12 гектар, бинонинг ўзи 3 гектар майдонда жойлашган ва 3 та катта кириш жойи мавжуд. У бир вақтнинг ўзида 133 000 намозхонни сиғдира олади, шундан 43 000 нафари масжид ичида, қолгани эса унинг атрофида бўлади.
Катта намозхоннинг жануби-ғарбий қисмида меҳроб (масжид деворидаги Макка (қибла) томон йўналишни кўрсатувчи токча) жойлашган.
Масжид баландлиги 74 метр бўлган 4 та минора, 21 метрлик иккита кичик безакли минора, баландлиги 43 метрли катта чиройли гумбаз ва 35 метрлик 17 та кичик гумбаздан иборат. Масжид ичида 6 та кенг дарсхона, меҳмонларни қабул қилиш ва мажлислар ўтказиш зали, 2 кутубхона, 9 та ўқув хонаси, 3 та меҳмонхона ва техник хона мавжуд.