Ссылки доступа

8 июнь куни Олмаота ва Остона шаҳарларида камида 14 нафар фаол ҳибсга олингани хабар қилинди


Ҳуқуқ ҳимоячиси Бахитжан Торегожина 8 июнь куни Олмаота ва Остона шаҳарларида ҳибсга олинган фаоллар рўйхатини эълон қилди.

Фаолга кўра, полиция Олмаотада беш кишини ҳибсга олган. Булар Асет Абишев, Бибигул Имангалиева, Кумис Кулманова, Бауйржан Ахметов ва Сагадат Таукебаева.

Остонада эса 9 киши ҳибсга олинган. Улар орасида Сеилхан Тусбеков, Мереке Нугманов, Элвира Бекзадина, Венера Жанабаева, Галия Тамабаева, Алишер Абураҳмонов, Бейбит Турсунов, шунингдек, Асел Онланбекқизи ва Муратхон Мерон бор.

8 июнь куни Қозоғистон вилоятларида полиция фаолларни уйлари ёнида қўлга олди. Фаоллар Остонадаги халқаро форум кунларида митинглар ўтказишни режалаштиришган.

Ҳибсга олинганларнинг барчаси Остона халқаро форумига бағишланган тинч митинг ўтказиш тўғрисида билдиришнома топширган “Олға, Қозоғистон” ҳаракати тарафдорларидир. Фаоллар хорижий сиёсатчилар ва дипломатлар эътиборини Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга қаратмоқчи бўлган. Талаблар орасида барча “сиёсий маҳбуслар”, жумладан Марат Жиланбоевни озод қилиш, шунингдек, “Олға, Қозоғистон” партиясини рўйхатдан ўтказиш талаби бор.

Аввалриқ Остонада полиция “Олға, Қозоғистон” ташаббус гуруҳи аъзоси Сейилхан Тусбековни ҳибсга олди. Ҳибсга олиш фаол режалаштирилган митинг жойи яқинидаги пиёдалар йўлаги бўйлаб кетаётган ва Фейсбукда тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган вақтда содир бўлган.

Шунингдек, “Фаоллар Нон-экстремистлар” инсон ҳуқуқлари мониторинг гуруҳи “Олға, Қозоғистон” ташаббус гуруҳининг яна икки аъзоси Мереке Нугманов ва Элвира Бекзадинанинг Остонада ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

Олмаотада полиция “Олға, Қозоғистон” ҳаракати фаоллари Асет Абишев ва Бибигул Имангалиевани уйларини тарк этаётганида ҳибсга олди. Ҳибсга олинганлар акс этган видеолар фаолларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилинган.

Оқмола вилоятида фаол Амангелди Жахиннинг айтишича, унинг уйини ҳам полиция кузатмоқда.

XS
SM
MD
LG