Ссылки доступа

Қозоғистонда ижтимоий тармоқни блокировка қилишни ёқлаган депутат болалар омбудсмани этиб тайинлади


Қозоғистонда болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсмани этиб Аружан Саин ўрнига Динара Закиева тайинлади. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг тегишли фармони Акорда томонидан эълон қилинди.

Динара Закиева 2021 йилдан 2023 йил 19 январгача “Нур Отан” партиясидан парламент мажлиси депутати бўлган. Закиева болаларни кибербуллингдан ҳимоя қилиш чораси сифатида расмийлар томонидан эълон қилинган қонун лойиҳаси ҳаммуаллифларидан бири сифатида кенг жамоатчиликка танилган. «Сарима-Закиева” тузатиши номини олган қонун лойиҳаси рақамли ҳуқуқлар бўйича экспертлар унда ижтимоий тармоқларни блокировка қилиш механизмлари борлигини аниқлаганларидан сўнг баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Закиева бунгача парламентда Нурсултон Назарбоев жамғармаси қошидаги «Қамкорлық қоры» корпоратив жамғармаси раҳбари, Оила, аёллар ва болалар ҳуқуқлари бўйича республика жамоат кенгаши раиси, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Меҳрибонлик уйи директори лавозимларида ишлаган.

Закиевага қадар болалар ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимини эгаллаб келган 46 ёшли Аружан Саин президент фармони билан ўз лавозимини бўшатди. У 2019 йил июль ойидан бери Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимида ишлаб келмоқда. Бунгача у телебошловчи, жамоат арбоби бўлган.

XS
SM
MD
LG