Financial Times газетасининг хабар беришича, бу тақиқ пул ювиш, порахўрлик ва коррупцияга оид ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилди.
Тақиқ Ўзбекистон билан бирга Афғонистон, Албания, Беларусь, Россия, Тожикистон, Туркманистон. Қирғизистон каби 29 давлатга ҳам таалуқлидир.
Credit Suisse ходимларига UBS менежерлари маъқулламасдан туриб янги хизматларни жорий этишига ҳам рухсат берилмайди. Credit Suisse ходимлари мамлакат ташқарисидаги мижозларга ва чет эл мулкига кердит бериш учун ҳам UBS банкидан рухсат олиши шарт.
2022 йилнинг февралида Коррупция ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш маркази (OCCRP) 39 мамлакат журналистлари билан бирга Швейцариянинг Credit Suisse банки мижозларига доир сиздирилган маълумотлар асосида “Suisse Secrets” (“Credit Suisse сирлари”) номли суриштирув ўтказган эди.
Суриштирувда, жумладан, Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовнинг хотини Раъно Раматова, Теннис федерацияси собиқ бош котиби Игорь Шепелев, Ислом Каримовнинг куёви Тимур Тиллаевнинг холаси Гулруҳ Тиллаева ва Алишер Усмоновнинг синглиси Саодат Назриева Credit Suisse мижозлари бўлгани айтилади. Кейинроқ банк матбуот хизмати Назриеванинг банкда йирик суммадаги маблағ сақланадиган ҳисоби борлигини рад этган.
Журналистлар мижозлар мазкур банк воситасида шубҳали молиявий амалиётлар ўтказганини аниқлашган. Ўшанда Credit Suisse бу маълумотларни рад этган эди.
Швейцариянинг UBS банки Credit Suisse’ни ўзига қўшиб олиш жараёнини якунлаганидан сўнг мазкур банк ходимларига таваккалчилик даражаси юқори бўлган мамлакатлардан, жумладан, Ўзбекистондан янги мижозларни жалб қилишни тақиқлади.