Қонун лойиҳасини биринчи ўқишда Иқтисодиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Чоро Сейитов тақдим этди. Унинг қайд этишича, Саудия тараққиёт жамғармаси амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли давр ва йиллик 1,5 фоиз кредит комиссияси билан 25 йил муддатга 375 миллион Саудия риоли (100 миллион доллар эквиваленти) миқдорида кредит беряпти.
Хабарда айтилишича, дастурда 40 м² дан 85 м² гача бўлган 3000 та арзон уй-жой қуриш кўзда тутилган. Лойиҳани якунлаш 2028 йил охирига режалаштирилган. Берилган кредит 174 минг 545 квадрат метр уй-жой қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади.
“Давлат ипотека компанияси” ОАЖ жалб этилган молиявий маблағлар оператори бўлади, у ер участкаларини беради ва арзон уй-жой қурилишини молиялаштиради, кейинчалик уни “Менинг уйим 2021-2026” дастури доирасида Қирғизистон фуқароларига ижарага бериш ва сотиб олиш билан таъминлайди.
Саудия тараққиёт жамғармаси (СТЖ) ривожланаётган мамлакатлардаги ривожланиш лойиҳаларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар кўринишида қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида давлат органи сифатида ташкил этилган.