Ссылки доступа

Туркияда 15 нафар қирғизистонлик одам савдоси қурбони бўлгани маълум қилинди


15 июнь куни АҚШ Давлат департаменти 188 давлатга оид маълумотларни ўз ичига олган дунёдаги одам савдоси бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди.

АҚШ Давлат Департаменти тайёрлаган 95 саҳифалик ҳисоботнинг асосий қисми одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тавсияларга бағишланган.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга кўра., 2022 йилда 27 миллион қурбондан атиги 115,3 минг кишининг шахси аниқланган.

Ҳисоботда, шунингдек, Туркиянинг одам савдосига барҳам бериш бўйича стандартларга тўлиқ жавоб бермаётгани, аммо бу йўналишда сезиларли саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани қайд этилган.

Ҳисоботга кўра, Туркиядаги одам савдоси қурбонлари асосан Марказий ва Жанубий Осиё, Шарқий Европа, Озарбайжон ва Суриядан келган фуқаролардир.

«2023-йилда Туркияда аниқланган 345 қурбоннинг аксарияти сурияликлар (108), ўзбеклар (57), афғонлар (33) ва қирғизлар (15)”, — дейилади ҳисоботда.

2020-йилда Туркияда одам савдосининг 282 қурбони расман аниқлангани хабар қилинган эди. Улар орасида қирғизистонликлар ҳам бор.

XS
SM
MD
LG