Расман билдирилишича, 19 июнь куни соат 17:00 га қадар Бухоро вилояти Шофиркон, Пешкў ва Ғиждувон туманларида 6 минг, Навоий вилояти Нурота, Навбаҳор, Конимех ва Кармана туманларида 23 560 истеъмолчи таъминотдан узилган.
19 июнь куни соат 18 га келиб эса Самарқанд вилояти Пахтачи ва Қўшработ туманларида 9 минг истеъмолчи электр қувватисиз қолди.
Жиззах вилоятида соат 19:00 ҳолатига кўра Жиззах шаҳри, Фориш, Арнасой, Дўстлик, Шароф Рашидов, Ғаллаорол ва Пахтакор туманларида жами 12 250 истеъмолчига электр бериш тўхтатилди.
Вазирликнинг билдиришича, шамол кучи пасайиши билан электр қуввати таъминоти қайта тикланган.
Расман: Ўзбекистоннинг тўрт вилоятида кучли шамол оқибатида 50 мингдан кўпроқ истеъмолчи электрсиз қолди

Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 19 июнь куни юз берган кучли шамол оқибатида 40 мингга яқин истеъмолчи элетр тармоғидан узиб қўйилгани тўғрисида Энергетика вазирлиги маълум қилди.