Ссылки доступа

Москвада Совет термоядро бомбаси кашфиётчиларидан бири ўзини ўлдирди


Москвада СССР даврида ишлаб чиқилган икки босқичли РДС-37 термоядро бомбаси кашфиётчиларидан бири бўлган 92 ёшли физик Григорий Клинишов ўлик ҳолда топилди.

ТАССнинг хабар беришича, олим ўзини ўзи ўлдирган. Клинишов ўлимидан олдин яқинларига мактуб қолдирган.

Клинишов 1930 йилда туғилган. У физика-математика фанлари номзоди, 1962 йилда СССРнинг энг нуфузли Ленин номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган.

Олим РДС-37 дан ташқари янги авлод термоядро бомбалари зарядларининг бир нечта типларини ўйлаб топган.

РДС-37 термоядро бомбасининг синови 1955 йил 22 ноябрда Қозоғистоннинг Семипалатинскидаги полигонда ўтказилган эди. Ўшанда бомбанинг портлатилиши оқибатида 59 аҳоли пунктидаги биноларга зарар етган. Портлаш эпицентридан 200 километр атрофдаги ҳудудларда уйларнинг ойналари синган.

Термоядро бомбаси синови оқибатида бир неча ўн одам жароҳатланган. Уч ёшли бир болакай ва бир нафар ҳарбий ҳалок бўлгани қайд этилган.

XS
SM
MD
LG