Ссылки доступа

Полша Тожикистон фуқароси Сорбон Абдураҳимзодани ватанига экстрадиция қилди


Сорбон Абдурахимзода со своими детьми. Фото из архива
Сорбон Абдурахимзода со своими детьми. Фото из архива

Полшада тожикистонлик Сорбон Абдураҳимзода мамлакатдан депортация қилинди. Полша матбуоти 22 июнь куни Абдураҳимзода Болгария орқали Душанбега депортация қилингани ҳақида ёзган эди.

Адвокат Боҳумив Зигмонтнинг Озодлик радиоси ттожик хизматига айтишича, Сорбон Абдураҳимзода бўлган самолёт Грузия пойтахти аэропортига қўнган ва бир неча соатдан кейин Душанбега йўл олади. “Полша ҳукумати Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг (ИҲЕС) жорий йил 24 майдаги қарорига зид равишда Абдураҳимзодани Тожикистонга депортация қилди. У ерда Сорбонни қийноқлар ва узоқ муддатли қамоқ жазоси кутқда”, — деди адвокат.

22 июнь куни “Онет” сайти Варшавада Сорбон Абдураҳимзода Полша давлати “хавфсизлигига таҳдид” сифатида баҳолангани ҳақида ёзди. Сайт муҳаррирлари Тожикистон фуқаросини депортация қилишнинг барча тафсилотларига ойдинлик киритиш учун Полша расмий органларига бир нечта саволларни юборган, дейилади хабарда.

Аввалроқ ҳуқуқ фаоли, “Евросиё учун эркинлик” нодавлат ташкилоти раиси Лейла Назгул Сейитбек Твиттер саҳифасида Абдураҳимзода “Полшадан Болгарияга ҳарбий самолётлар орқали олиб келинган ва ҳозирда вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида” деб ёзган эди.

Сорбон Абдураҳимзоданинг яқинлари 22 июнь куни Озодлик радиосига берган интервьюсида унинг Болгария орқали Душанбега экстрадиция қилиниши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Эслатиб ўтамиз, тахминан бир ой олдин Полша расмийлари тақиқланган мухолифат гуруҳлари билан ҳамкорлик қилганликда ва Полша-Украина чегарасидаги қочқинлар лагерида яшаганликда гумон қилиниб, кузатув остида бўлган Сорбон Абдураҳимзодани ватанига экстрадиция қилиш ҳақидаги фикрини ўзгартирган эди.

Сургундаги тожик мухолифати вакили Фарҳод Одинаевнинг айтишича, Полша расмийларининг қарори ҳуқуқ ҳимоячиларини жуда ҳайратда қолдирган

“Рзешов шаҳри суди Сорбонга нисбатан жиноий иш қўзғатилишини тўхтатиб, у ўз оиласи бағрига қайтиши кутилган эди. Номаълум сабабларга кўра, иш бўйича суд жараёни номаълум муддатга қолдирилган ва Сорбон қочқинлар лагерида яшашни давом эттирган”, — дея қўшимча қилди Одинаев.

Айни пайтда, Лейла Назгул Сейитбек Твиттерда ёзганидек, Полша полицияси тожикистонлик бошпана изловчиларни топиш ва депортация қилиш бўйича рейд ўтказмоқда.

XS
SM
MD
LG