Ссылки доступа

Тожикистонда «Ориёнбанк» раисининг биринчи ўринбосари бедарак йўқолди


Шухрат Исматуллоев
Шухрат Исматуллоев

Тожикистонда “Ориёнбанк” раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Исматуллоевнинг йўқолганига икки кун бўлди.

Озоди радиоси манбаларининг хабар беришича, 23 июнь куни кечқурун номаълум шахслар Шуҳрат Исматуллоевни Исмоили Сомоний туманидаги хонадонидан қора Hyundai Sonata автомашинасига солиб, номаълум томонга олиб кетишган.

Озоди радиоси манбасига кўра, ИИВ маълумотлар базалари билан ўтказилган текширишда автомобилдаги давлат рақамлари қалбаки эканлиги аниқланган.

Банкирнинг исмини ошкор қилмаслик шарти билан дўстларидан бири 25 июнь куни Озоди радиосига Шуҳратнинг мобил телефон рақами у ғойиб бўлган кундан бери ўчирилганини айтди.

Исмоили Сомоний тумани Ички ишлар вазирлиги «8 март» ҳудудида ғойиб бўлган фуқарони қидираётганини тасдиқлади, бироқ бошқа тафсилотларни келтирмади.

47 ёшли Шуҳрат Исматуллоев Tajik Air авиакомпаниясининг собиқ бош директори Дилшод Исматуллозоданинг укаси бўлиб, “Ориёнбанк” раиси, президент Эмомали Раҳмоннинг куёви Ҳасан Асадуллозоданинг яқин одамларидан бири бўлган.

У кўп йиллар давомида “Ориёнбанк” раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган ва хабардор манбаларга кўра, амалда ушбу банкни бошқарган.

XS
SM
MD
LG