Ссылки доступа

Ўзбек ҳукумати делегацияси Вашингтонда АҚШ расмийлари билан музокаралар ўтказди


Бош вазирнинг ўринбосари Жамшид Хўжаев етакчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ўтган ҳафтада Вашингтонда АҚШ ҳукумати расмийлари ҳамда етакчи ширкатлар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказган. Бу ҳақда Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Хабарномада ўзбек делегацияси АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу, АҚШ Савдо вазирининг ўринбосари Алан Эстевес, АҚШ Савдо вакили ўринбосари Сара Бянки, АҚШ-Ўзбекистон Савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа музоракалар ўтказгани қайд этилган.

“АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашув давомида Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди”, дейилган хабарномада.

Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнининг тезлаштириш доирасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олганлар.

Америкалик бошқа расмийлар билан учрашувлар чоғида эса савдо оқимини кенгайтириш, бу борада тўсиқларни бартараф этиш ва савдо операцияларини янада осонлаштириш масалалари муҳокама қилинган.

XS
SM
MD
LG