Ссылки доступа

Жиззахдаги ошхоналардан бирида 57 киши овқатдан заҳарланди


Жиззах шаҳар прокуратураси шаҳардаги емакхоналардан бирида 60 га яқин хўранданинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини юритмоқда. Маълумотларга кўра, бу кишилар Жиззахнинг Тошлоқ маҳалласидаги ресторанда овқатдан заҳарланган.

Жиззах вилоят прокуратураси қайдича, 25-26 июнь кунлари 57 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ич кетиш ва тана ҳарорати кўтарилиши шикоятлари билан мурожаат қилган.

Овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилган бу кишилар тиббий муолажаларни амалга ошириш учун барчаси шифохонага ётқизилган.

“Беморларнинг 11 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган, 46 нафари қониқарли аҳволда эканлиги маълум бўлган”, дейилган прокуратура хабарномасида ҳодиса жойидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларининг намуналари бўйича ва барча беморларга нисбатан тегишли экспертизалар тайинлангани қўшимча қилинган.

XS
SM
MD
LG