Жумладан, прокурор журналист Айгерим Тлеужанни 5 йил, шунингдек фаол Калас Нурпеисов ва январь воқеалари вақтида аэропортни эгаллаб олганликда айбланган яна уч нафар айбланувчи – Нурлан Далибоев, Ермуҳамет Шилибаев, Жан-Айдар Карменовни 5 йил қамоқ жазосини сўраган.
2022 йил январь воқеаларида Олмаота аэропортини эгаллаб олиш бўйича ишни кўриб чиқиш март ойида бошланган эди. Тергов маълумотларига кўра, январь воқеалари чоғида Тлеужанова ва Нурпеисов аэропортда “тартибсизликлар ташкилотчиси” сифатида ҳаракат қилиб, оломонни тартибсизликларга ундаган. Тергов маълумотларига кўра, айбланувчилар гўёки самолётлар ҳаракатига тўсқинлик қилишга уринган.
Бу иш бўйича Нурлан Далибоев, Ермуҳамет Шилибаев, Жан-Айдар Карменовга ҳам айблов эълон қилинди.
Бироқ, айбланувчилар айбловларни рад этишди.