Ссылки доступа

Аэропортда ўқ узган тожикистонлик Кишинёвда дафн этилиши мумкин


Кишинёв аэропортида икки молдовалик зобитни отиб ўлдирган Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ ходими Рустам Ашуров Молдова пойтахтидаги қабристонлардан бирига дафн этилиши мумкин.

Рустам Ашуров ҳибсда олган жароҳатлари туфайли Кишинёвдаги тез тиббий ёрдам шифохонасида вафот этди.

Молдова Бош прокуратураси матбуот котиби Эмил Гайтурнинг айтишича, Рустам Ашуровнинг қариндошларидан ҳеч бири ҳозиргача унинг жасадини Тожикистонга қайтаришни сўрамаган. “Агар қариндошларидан илтимос бўлмаса, у Молдовада дафн этилади”, — деди Гайтур.

Аввалроқ Молдова Ички ишлар вазирлигидаги манба ТАСС мухбирига Ашуров Кишинёв шаҳар қабристонига дафн этилиши мумкинлигини ва хавфсизлик нуқтаи назаридан бу нодавлат тарзда амалга оширилишини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни Рустам Ашуров хавфсизлик нуқтаи назаридан Молдовага киритилмаганидан сўнг чегарачидан қурол олиб, икки зобитни отиб ташлаган эди. Уни қўлга олиш бўйича ўтказилган операция давомида у оғир яраланиб, Кишинёвдаги тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган. Молдова Ички ишлар вазирлиги Ашуров яраланганидан кейин ўзига келмаганини, 10 та ўқдан жароҳат олганини таъкидлади.

Тожикистонда Рустам Ашуров уюшган жиноий гуруҳ таркибида “Ориёнбанк” раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Исматуллоевнинг ўғирланишида иштирок этганликда айбланган.

XS
SM
MD
LG