Ссылки доступа

Истанбулдаги тураржой биносида газ портлаши оқибатида 64 ёшли ўзбекистонлик аёл жароҳатланди


Туркиянинг Истанбул шаҳри Чекмекўй тумани Шаҳинбей кўчасидаги 4 қаватли бинода газ портлагани натижасида ўзбекистонлик 64 ёшли аёл дохил уч киши тан жароҳати олган.

CNN Turk телеканали хабарига кўра, ҳодиса 4 июль куни маҳаллий вақт билан соат 16.00 атрофида содир бўлган.

Бинонинг биринчи қаватида табиий газ портлаши ортидан ёнғин чиққан. Ёнғин тез орада етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган.


Газ портлаган хонадонда жароҳатланган ўзбекистонлик Мағфират Ғуломова касалхонага етказилган. Айни пайтда унинг ҳаёти учун хавф йўқлиги айтилмоқда. Ҳодиса чоғида тан жароҳати олган яна икки кишининг ким экани ва аҳволи тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG