Ссылки доступа

Британия қўмондони: Россия ҳарбий потенциалининг ярмини йўқотди


 Адмирал Энтони Радакин
Адмирал Энтони Радакин

Британия армияси қўмондони адмирал Энтони Радакин Украина урушида Россия шу кунгача ҳарбий потенциалининг ярмидан ажралди, деб ҳисоблайди.

Financial Times газетасининг ёзишича, қўмондон бу ҳақда парламентдаги тингловлар пайтида гапирган. Радакин украин армиясининг асосий контрҳужуми ҳали олдинда эканини урғулаган.

Радакин берган маълумотларга қараганда, Украинада Россиянинг 2500 танки йўқ қилинган. Россия Украинада шу кунгача 10 миллионта снаряд ишлатган. Адмиралга кўра, Россия ҳарбий саноати йилига фақат бир миллионта снаряд ва кўпи билан 200 та танк ишлаб чиқаришга қодирдир.

Радакин Украина қарши ҳужуми жуда секинлик билан амалга оширилаётганини тасдиқлади. Қўмондон фикрича, бугунги кунда украин армиясининг асосий вазифаси душманни чарчатиш, ҳолсизлантириш ва фронт чизиғини узайтиришдир.

“Гап шундаки, фронт чизиғини минг километрдан кўпроққа чўзилиши Украинадан кўра Россия учун асосий муаммо бўлади”,- деди у.

Радакин ҳозирда Россия армияси йирик ҳужум уюштиришга қодир эмас, деб ҳисоблайди.

Россия Мудофаа вазирлиги Радкин баёнотини “оламшумул даражадаги ёлғон” деб баҳолади.

XS
SM
MD
LG