Ссылки доступа

МХДҚ Мадумаров тарафдорларини ҳокимиятни эгаллашга тайёрланаётганликда гумон қилиб, икки кишини ҳибсга олди


Государственный комитет национальной безопасности подтвердил информацию о задержании сторонников лидера партии «Бутун Кыргызстан» Адахана Мадумарова.

“Оммавий тартибсизликларга чақирувлар” жиноят иши доирасида бугун, 6 июль куни Чуй вилоятининг Сўқулук ва Москва туманлари ҳамда Бишкек шаҳридаги “Бутун Қирғизистон” партиясининг 10 нафар фаол аъзоларининг яшаш жойларида тинтувлар ўтказилди.

“Текшириш чоғида “Бутун Қирғизистон” партияси материалларидан ташқари, ушбу партия аъзоларининг молиявий даромадлари ҳақидаги банк карталари ва банк реквизитлари ҳам олиб қўйилди. Бундан ташқари, тинтувлар натижасида уларнинг жиноий ниятларини тасдиқловчи партия жилетлари, баннерлар, плакатлар ва бошқа ашёвий далиллар топилган.

Шу билан бирга З.У.А. ва “Бутун Қирғизистон” СПнинг ашаддий тарафдорлари бўлган Т.И.М. Қирғизистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 96-97-моддалари Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига жойлаштирилди. Қолганларга нисбатан тегишли тергов-тезкор тадбирлари олиб борилмоқда.

“Депутат Адахон Мадумаров тарафдорлари, жумладан, З.У.А. ва Т.И.М., “Бутун Қирғизистон” СП марказий штаб-квартираси, яъни “Бутун Қирғизистон” парламент фракцияси котибияти ходимлари томонидан мувофиқлаштирилган бўлиб, улар жойларда Мадумаров тарафдорлари билан барқарор алоқаларни сақлаб, мобил иловаларда гуруҳлар яратиш орқали, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар, оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ норозилик намойишларини ташкил этишда оддий партия аъзоларига ўз имкониятларидан фойдаланишга бузғунчи таъсир кўрсатмоқда”, — дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.

XS
SM
MD
LG