Ҳалок бўлганлардан бир нафари тарбиячи, икки нафари ота-она ва уч нафари тарбияланувчидар, деб билдирди маҳаллий ҳукумат расмийси. Ҳужум қилганликда гумонланган шахс қўлга олинди.
Ҳужум Ляньцзян туманида 10 июль эрталаб содир этилди. Полиция ҳужум «аввалдан режаланган ҳолда махсус амалга оширилганини» айтмоқда. Ҳозирда ҳужум сабаблари ўрганилмоқда.
Сўнгги йилларда Хитойда пичоқ билан қуролланган шахсларнинг ҳужумлари тез-тез содир этилмоқда. Ўтган йилнинг августида Цзянси вилоятидаги боғчалардан бирида ҳужумчи уч кишини пичоқлаб ўлдирган ва олти кишини яралаганди.
2021 йилнинг апрелида Бэйлюй Гуанси-Чжуан мухтор туманидаги пичоқбозликда икки бола ўлган, 16 бола яраланганди. 2018 йилнинг октябрида эса Чунцин туманидаги боғчага пичоқ билан қуролланган шахс ҳужум қилиб 14 та болани жароҳатлаган эди.
2018 йилда Шэньси вилоятидаги мактаблардан бирига қилинган ҳужумда 7 ўқувчи ҳалок бўлган, 12 нафари яраланган эди.
Хитой жанубидаги Гуандун вилоятида болалар боғчасига пичоқ билан қилинган ҳужумда камида олти киши ҳалок бўлди ва бир киши яраланди. Бу ҳақда Би-би-си полицияга таянган ҳолда хабар берди.