ОТБ матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур лойиҳа доирасида Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида қарийб 359 километрга узанган 12 та электр узатиш линияси реконструкция қилинади.
Шунингдек, Файзобод, Оби-Ҳаёт, Зафар ва Зарафшон шаҳарларида 220 киловольт қувватли тўртта подстанция реконструкция ва модернизация қилинади.
Лойиҳани амалга ошириш чоғида эски технологиялар диспетчер бошқаруви ва маълумотларни тўплаш тизимига (SCADA) уланиш имконига эга бўлган замонавий юқори вольтли линиялар ва подстанцияларга алмаштирилиши айтилган.
Қайд этилишича, Осиё тараққиёт банкига аъзо бўлган 1995 йилдан буён Ўзбекистон банкдан 10,8 миллиард доллар миқдорида қарз, грант ва техник кўмак олган.
ОТБ Ўзбекистонга электр узатиш тармоғини такомиллаштириш учун 125 миллион доллар қарз беради

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг электр узатиш тармоғини такомиллаштириш ва энергия самарадорлигини ошириш учун 125 миллион доллар қарз ажратишга қарор қилган.