Ссылки доступа

Остонада “Яндекс” курьерлари ёмон иш шароитлари туфайли иш ташлашди


Кеча тунда “Яндекс”нинг ўнлаб курьерлари ёмон иш шароитлари туфайли Остонада иш ташлашга чиқди. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

«9 июль куни соат тахминан 21:00да “Яндекс” курьерлари иш шароитидан норози ҳолда ЭХПО ҳудудига йиғилишди. Сўнгра ёшлар скутерларда Кабанбай ботир шоҳ кўчаси бўйлаб “Қозоғистон қуёши” ёдгорлиги томон йўл олдилар”, — дея изоҳ берди пойтахт ички ишлар бошқармаси.

Агентлик маълумотларига кўра, “Яндекс” курьерлари транспорт ҳаракатига тўсқинлик қилганликлари учун жавобгарликка тортилган.

“Улар йўл ҳаракатида жиддий тўсиқ яратиб, вазиятга ойдинлик киритиш учун полиция томонидан тўхтатилган. Қўшимча тергов ўтказиш учун улар Есил тумани ИИБга олиб кетилган. Иш кўриб чиқилгач, намойишчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “Пиёдалар ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиши” моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилди”, — дейилади полиция хабарида.

XS
SM
MD
LG