Ссылки доступа

Тожикистон Германиядан беш фуқароси ҳибсга олингани муносабати билан маълумот сўради


Тожикистон дипломатик департаменти Тожикистоннинг Берлиндаги элчихонаси Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада эканлигини таъкидлади.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Германия ҳуқуқ-тартибот идораларидан террорчилик актини тайёрлашда гумон қилинган беш нафар Тожикистон фуқаросининг ҳибсга олиниши муносабати билан маълумот сўраган.

“Ташқи ишлар вазирлиги ушбу маълумотни Тожикистоннинг Берлиндаги элчихонасидан олди, у Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада бўлиб, ушбу жиноий иш бўйича расмий маълумот сўраган ҳамда Тожикистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган”, — дейилади хабарда.

Аввалроқ бир қанча оммавий ахборот воситалари ва Телеграм каналлари Германия Федератив Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан пайшанба куни теракт уюштиришни режалаштирган етти нафар исломчи, жумладан, беш нафар Тожикистон, бир нафар Қирғизистон ва бир нафар Туркманистон фуқароси қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

ОАВ таъкидлаганидек, уларнинг барчаси 2022 йил баҳорида Украина ҳудудидан Германияга келган ва Россия Федерациясида тақиқланган “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти вакиллари билан алоқада бўлган.

XS
SM
MD
LG