Матбуот хизматига кўра, бош вазир ваколатли давлат органларига тегишли ҳужжатлар ва шартномаларни текшириш ҳамда улар тузилганлигининг қонунийлигига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича топшириқ берган.
Текширув талабалар ёки университет ходимларига тегишли эмас”, — дейилади матбуот хабарида.
Бироқ, хабарда айнан қайси таълим муассасалари текширилиши айтилмаган.
Таълим соҳасидаги айрим объектлар ёки мулкларнинг хусусий шахсларга ўтказилишининг қонунийлиги масаласи ўтган йилларда ҳам жамиятда муҳокама қилинган бўлсада, амалдорларнинг оммавий сўзларида бу мавзу қонли январь воқеаларидан сўнг кўтарила бошлаган.