Ссылки доступа

Блогер Асадбек Арзикуловнинг ўлими юзасидан жиноят иши очилди


Тошкент шаҳар ИИББ вафот этган 20 ёшли блогер Асадбек Арзикулов (Asad Algo) билан боғлиқ янги тафсилотларни очиқлади.

Қайд этилишича, 19 июль куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига 2002 йилда туғилган Асадбек Арзикулов бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бош субдурал гематомаси, бўйин соҳаси қонталаши, иккала тиззаси ва иккала тирсагида кўкарган жароҳатлари билан мурожаат қилган. Шифокорлар томонидан бу ҳолат ҳақида зудлик билан ИИОга хабар берилган.

Маҳаллий ОАВлар хабар қилишича, Асадбек Арзикулов 16 июл куни тахминан соат 18:30 ларда Мирзо Улуғбек туманидаги «Эко боғ» ҳудудида 1997 йилда туғилган Абдулазиз И. билан келишмовчилик сабабли жанжаллашиб, бунинг оқибатида Asad Algo тан жароҳати олган. Сўнг йигитлар ўзаро келишиб олиб, тарқалишган. Ҳолат юзасидан Асадбек Арзикулов на ИИОга ва на шифокорларга мурожаат қилмаган.

19 июль куни блогернинг тоби қочгани туфайли шифохонага олиб борилган ва унинг бош қисмида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, у вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG