Ссылки доступа

Ўзбекистон олти ойда 2,3 миллиард долларлик қарз шартномаларини имзолади


Ўзбекистон жорий йилнинг биринчи ярмида халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг молия ташкилотлари билан 17 та лойиҳа доирасида умумий қиймати 2,3 миллиард долларлик қарз битимларини имзолади.

Бу ҳақда 20 июль куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг стратегик ривожланиш ва таҳлил департаменти бўлим бошлиғи Дадахон Жуманиёзов маълум қилди.

Расмийнинг айтишича, олти ой ичида 7,4 миллиард долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

“Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг 2,9 миллиард доллари тармоқ ҳамда 4 миллиард доллари ҳудудий лойиҳалар ҳисобидан амалга оширилди”, - деди у.

Дадахон Жуманиёзов январь ойидан июнгача ишга туширилган 2,9 миллиард долларик 4 523 та лойиҳа диорасида 73 654 та янги иш ўринлари яратилганини иддао қилди. Унга кўра, бу режадагидан 32 029 тага кўп.

“Аслида 1,6 млрд долларлик 2 706 та лойиҳани амалга ошириш орқали 41 548 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган эди”,- деди у.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи жорий йилда 40 миллиард долларга етгани тўғрисда Озодлик май ойида хабар берган эди. Қарз берувчилар орасида етакчиларидан бири Хитойнинг экспорт ва импорт “Эксим банк”идир.

Ўтган йил охирида Ўзбекистон Хитойдан 4,2 миллиард доллар қарздор бўлган, бу умумий қарзнинг 16,7 фоизини ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG