Ссылки доступа

Пора олганликда айбланаётган Чимкент ҳокими ўринбосари икки ойга ҳибсга олинди


Ўтган ҳафтада коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинган Чимкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мақсуд Исоқов суд қарори билан икки ойга ҳибсга олинди.

21 июль куни Чимкентдаги ихтисослаштирилган тергов суди Исоқовга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаган. Бу ҳақда Қозоғистон қатор ОАВ хабар қилмоқда.

49 ёшли Исоқовнинг ҳибсга олингани ҳақида 20 июль куни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

“Амалдор “прокуратура билан келишилган ҳолда” қўлга олинган”, — дейилади МХҚ хабарида.

Исоқов 2020 йилнинг февраль ойида республика жанубидаги Чимкент шаҳри ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Илгари у икки йилга яқин президент маъмуриятида давлат инспектори бўлган. Бунгача у “Қозоғистон темир йўли” миллий темир йўл компаниясида ишлаган, Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими аппарати бошлиғи ўринбосари, йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғи, Уст-Каменогорск ҳокими ўринбосари, Олмаота йўловчи ташиш департаментини бошқарган.

XS
SM
MD
LG