Ссылки доступа

Қирғизистонликни калтаклаган қозоғистонлик боксчи давлатлараро қидирувга берилди


Бу ҳақдаги маълумотлар Қозоғистон Ҳуқуқий статистика ва махсус бухгалтерия органлари порталида эълон қилинган. Сайтда айтилишича, Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги икки кундан бери гумонланувчини қидирмоқда.

“Ушбу фуқаро жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларига мувофиқ, расман давлатлараро қидирувга берилган”, — дейилади полиция хабарида.

Июль ойи ўрталарида ижтимоий тармоқларда ўрта ёшдаги эркак ёш болани калтаклагани акс этган видео тарқалди.

Кейинроқ Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги воқеа 18 июнь куни Остонадаги MEGA Silk Way савдо марказида содир бўлгани, 13 июль куни Қирғизистоннинг калтакланган фуқароси Қирғизистоннинг Остонадаги элчихонасига чақирилгани ҳақида хабар берди.

Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Қайрат Сунтаев қирғизистонликка ҳужум қилган қозоғистонлик боксчи Бейбут Шуменов эканлигини тасдиқлади. Спортчига нисбатан “безорилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Шуменов маҳаллий ОАВга берган изоҳида “у болани ушлаб турган шахсга ҳужум қилмагани, балки ўзини ҳимоя қилгани” билан ўзини оқлаган.

Бейбит Шуменов қозоғистонлик профессионал боксчи бўлиб, ярим оғир ва биринчи оғир вазн тоифаларида жангларда иштирок этган. У собиқ жаҳон чемпиони, мунтазам жаҳон чемпиони ва оғир вазнда WBA бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони.

XS
SM
MD
LG