Ссылки доступа

АҚШ ҳарбий денгиз флотига илк бор аёл киши қўмондонлик қилади


АҚШ президенти Жо Байден адмирал Лиза Франкетти номзодини ҳарбий денгиз флоти қўмондони лавозимига кўрсатди. Франкетти номзодини Сенат тасдиқлаши кутилмоқда. АҚШ тарихида илк бор аёл киши денгиз флоти қўмондони лавозимини эгаллайди. Франкетти АҚШда адмирал унвонига эга бўлган иккинчи аёлдир.

Ҳарбий денгиз флотининг амалдаги қўмондони, адмирал Майк Гилдэй хизмат ўташ муддати якунлангани ортидан истеъфо бермоқда.

Франкетти номзодининг қўрсатилиши АҚШ учун кутилмаган воқеа бўлди. Бу лавозимга адмирал Сэмуэль Папаро муносиб кўрилаётган эди. Бироқ Байден уни Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳарбий денгиз кучлари қўмондони лавозимига тайинлашни маъқул кўрди.

Франкетти 1985 йилдан бери ҳарбий денгиз флотида хизмат ўтаб келмоқда. У бундан аввал АҚШнинг Ўрта Ер денгизидаги олтинчи флоти, Кореядаги АҚШ ҳарбий денгиз кучларига қўмондонлик қилган, стратегия ва режалаштириш хизматида ишлаган. Айни пайтда Франкетти АҚШ ҳарбий денгиз флоти тезкор бўлими бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

XS
SM
MD
LG