Ссылки доступа

Қирғиз-тожик чегарасида юз берган ҳодиса юзасидан музокаралар олиб борилмоқда


25 июль ҳолатига кўра, икки давлат чегараси участкасида вазият барқарор деб баҳоланмоқда, дейилади Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг Ахборот ва коммуникациялар бошқармаси хабарида.

Хабарга кўра, икки давлат маҳаллий аҳолиси ўртасида бир кун аввал содир бўлган можародан сўнг, худди шу куни, 24 июлда чегара вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари бир неча учрашувлар ўтказган.

Натижада томонлар икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Дача массивида (ҚР) ва Хўжайи-Аъло чегара пости (ТР) олдидаги йўлда ўрнатилган назорат-ўтказиш пунктларини олиб ташлашга, чегара ҳудудларида низоли вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш, Оқ-Сой қишлоғи (ҚР) – Хўжайи-Аъло қишлоғи (ТР) – Тўрт-Кўчо ҳудуди йўналиши бўйича ҳудудий ҳуқуқ-тартибот идоралари бўлинмалари томонидан қўшма патруль хизматини ўтказиш келишиб олинди.

Шунингдек, Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати Тожикистон томони Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ходимининг машинасига етказилган зарарни тиклашга тайёрлигини билдирган.

24 июль куни икки давлат чегараси яқинида маҳаллий аҳоли ўртасида низо келиб чиққан.

Қирғизистон томонининг маълум қилишича, икки қирғизистонлик шахси й автомашинада Оқ-Сой — Кўк-Тош йўли бўйлаб кетаётган бўлган. Айни шу йўналиш бўйлаб Тожикистон фуқароларига тегишли 8 та автомашинадан иборат карвон кетаётган ҳаракатланаётган бўлиб, улар “Қирғизистон фуқароларининг автомашинасини қувиб ўтишмоқчи бўлган, натижада томонлар ўртасида жанжал келиб чиққан.

Можаро содир бўлган жойга Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмаси ходими чақирилган, у Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати маълумотларига кўра, Тожикистон фуқаролари томонидан ҳужумга учраган.

Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти маъмурияти “ҳар икки томондан можарога алоқадор шахслар аниқлангани, иш бошлангани” ҳақида хабар берди.

Озодлик радиоси тожик хизматининг уч нафар суҳбатдошига кўра, Оқ-Сойдан ўтувчи Исфара — Ворух йўли 24 июль куни соат 21:00гача Қирғизистон ҳарбийлари томонидан тўсиб қўйилган.

Маҳаллий аҳолидан бирининг сўзларига кўра, қирғиз ҳарбийлари йўлда туришган, қирғиз қишлоғи аҳолиси эса тожик халқининг машиналарига тош отган. “Уч нафар ҳамшаҳаримиз яраланган”, — дея қўшимча қилди суҳбатдош.

Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот маркази 25 июлда бир кун аввал соат 17:30 да Тожикистоннинг Қирғизистон билан давлат чегараси яқинидаги қишлоқда аҳолиси ўртасида можаро содир бўлганини тасдиқлади.

Маълум қилинишича, можаро жойига Тожикистон ва Қирғизистон маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари етиб келганидан сўнг воқеа тартибга солинган.

XS
SM
MD
LG