Шунингдек, суд қарори билан ҳар иккала полиция ходими ҳам умрбод давлат хизматидаги лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилган.
Иккала полициячи ҳам хизматдаги умумий ҳомийлик учун қўл остидаги ходимлардан доимий равишда 5 дан 10 минг тенгегача пора олганликда айбланган.
“Бундан ташқари, Алимхонов қўл остидаги ходимлари орқали Чимкент шаҳрида яшовчи фуқародан маъмурий жавобгарликка тортилмагани учун 130 минг тенге миқдорида ноқонуний мукофот олган”, — дейилади матбуот хабарида.
Ҳукм ҳали кучга киргани йўқ. Айбланувчиларнинг ҳукмга муносабати ва шикоят қилиш нияти номаълум.
Қозоғистонда полиция ходимларининг хатти-ҳаракатлари, жумладан, ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан тез-тез шикоятлар келиб тушади. Улар камдан кам ҳолларда судга ва суд ҳукмларига етиб боради.