Яна етти киши турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин ҳақидаги маълумот 29 июль куни соат 11: 39 атрофида вазирликнинг ҳудудий бошқармасига келиб тушган.
"Воқеа жойига соат 11: 44да 6 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борди, соат 11: 56 да ёнғин тўлиқ ўчирилди.
Караоке-бардаги ёнғин натижасида олти киши ҳалок бўлган, етти киши турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган", -дейилади ФВВ матбуот хизмати билдирувида.
Ўзбекистон президенти топшириғига кўра, Бош вазир ўринбосари Очилбай Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилиган.
Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, Фарғонадаги караоке-барда 29 июль куни содир бўлган ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.