Ссылки доступа

Мудофаа вазирлиги “Россия техникасининг Қозоғистон орқали ўтиши” ҳақидаги маълумотни рад этди


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда Россия техникасининг Қозоғистон орқали олиб ўтилаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Қозоғистон Украинада босқинчилик уруши олиб бораётган Россия билан “ҳарбий ҳамкорликни” мана шундай амалга оширади, деган таҳминлар бор эди.

30 июль куни уралсклик фаол журналист Луқпан Ахмедяров ташилган техника суратларини чоп этди. Улар Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги Уралск-Ақсой автомобиль йўлида суратга олинган. Муаллифнинг таъкидлашича, ускунада рус рақамлари мавжуд.

"Бу Қозоғистоннинг Путлер билан ҳарбий ҳамкорликда қандай иштирок этаётганининг бир нечта далилларидан бири", деб изоҳ берди муаллиф ўз нашрига.

Хабар оммага эълон қилинди ва тушда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ўзининг телеграм саҳифасида изоҳ эълон қилди. Департамент матбуот хизмати “Қозоғистон ҳарбий техникасининг Россия Федерациясига жўнатилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини” маълум қилди.

“Ушбу ҳарбий техниканинг Қозоғистон Республикасига ҳеч қандай алоқаси йўқ, у учинчи давлат мулки бўлиб, халқаро шартномалар доирасида Қозоғистон ҳудуди орқали Россияга режали таъмирлаш учун юборилган”, — дейилади хабарда.

Мудофаа вазирлиги “учинчи давлат” номини айтмади, бироқ “2022 йилнинг 27 августидан бошлаб Қозоғистонда қурол ва ҳарбий техника экспортини тақиқлаш” жорий этилганини эслатди.

XS
SM
MD
LG