Ссылки доступа

Тожикистонлик тўрт нафар зиёратчи Ҳаж вақтида вафот этди


Бу йил Саудия Арабистонидаги Ҳаж вақтида 4 нафар тожикистонлик зиёратчи ҳалок бўлди, деб хабар қилди Тожикистон Республикаси Дин ишлари ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси вакиллари 1 август куни матбуот анжуманида.

Вазирлик баёнотида айтилишича, бу фуқаролар “Ҳаж вақтида табиий сабабларга кўра вафот этган ва ушбу мамлакатда белгиланган тартибда дафн этилган”.

Ҳалок бўлган зиёратчилар ҳақида қўшимча маълумот берилмаган. Жорий йилнинг июнь ойида Озодлик радиоси ҳалок бўлганлардан бири Матчин туманида яшовчи Абдулло Шарифов эканлигини хабар қилган эди. Фуқаро 18 июнь куни Маккада вафот этди ва шу ерда дафн қилинди. Мавжуд маълумотларга кўра, Шарифовда юрак етишмовчилиги бўлган.

Аввалги йилларда эса Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида тожикистонлик зиёратчилар ҳалок бўлган эди. Тожикистон Дин ишлари бўйича қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили Умра ҳажида 7 киши ҳалок бўлган.

Бу йил Саудия Арабистони Тожикистонга асосий Ҳаж (Ҳаж Фарзи) учун 7000 квота ажратди.

XS
SM
MD
LG