Бу ҳақда 2 август куни Тожикистон архитектура ва қурилиш қўмитаси раҳбари Низом Мирзозода маълум қилди.
Қурилиш мажмуалари қурилиши 2018 йилда бошланган, ўшанда Тожикистон ва Хитой раҳбарлари Тожикистонда қурилаётган парламент ва ҳукумат бинолари макетларининг қопламаларини тантанали равишда очишган эди.
Шу билан бирга, Хитой Тожикистон парламенти ва ҳукумати учун янги бинолар мажмуаларини қуриш учун 1,5 миллиард юань ажратгани маълум қилинди.
Тожикистон расмийлари бу икки иншоот қурилишини “бу дўст ва қўшни давлатга беғараз молиявий кўмак” деб таърифлаган, бироқ танқидчилар буни Хитойнинг Душанбедаги таъсирини кучайтириш йўлидаги навбатдаги қадам, дейишади.