Ссылки доступа

Олти ойда Илон Маск 105 миллиардга, Алишер Усмонов 564 миллион долларга бойиди


Илон Маск
Илон Маск

Жаҳондаги энг бой одам сифатида Илон Маск тан олинди. У олти ойда 105 миллиард доллар фойда топган ва бойлиги 242 миллиард долларга етган. Ундан кейинги ўринларни эса Бернар Арно ($198 млрд) ва Жефф Безос ($157 млрд) эгаллади. Бу ҳақда Bloomberg Billionaires Index маълум қилди.

Жаҳон миқёсида 2023 йилнинг биринчи ярмида миллиардерлар 852 миллиард долларга бойиган. Bloomberg нашрининг билдиришича, бу жаҳондаги ҳар бир миллиардер кунига 14 миллион доллардан фойда топганини англатади.

Ўзбеклар орасида жаҳондаги энг бой одамлар рўйхатига киритилган Алишер Усмонов эса олти ой ичида 564 миллион доллар фойда кўрди. У 19 миллиард доллар бойлиги билан Россиядаги энг бой одамлар рўйхатининг олтинчи поғонасида қайд этилди.

Россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги жорий йилнинг олти ойида 32 миллиард долларга кўпайган.

ЛУКОЙЛ раҳбари Вагит Алекперов 2023 йилнинг биринчи ярмида энг кўп пул топган рус миллиардери бўлди. У 5,9 миллиард доллар фойда кўрган ва бойлиги 21,3 миллиард долларга етган. Аммо Россиядаги энг бой одамлар рўйхатининг биринчи поғонасини 29,8 миллиард бойлиги билан “Норникель” эгаси Владимир Потанин эгалламоқда. У олти ойда 1.23 миллиард доллар топган.

XS
SM
MD
LG