Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили ўзгарди


 Улуғбек Лапасов
Улуғбек Лапасов

Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили лавозимига Улуғбек Лапасов тайинланди. Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, тайинлов тўғрисидаги қарор Олий Мажлис Сенати кенгаши томонидан 3 августда қабул қилинган.

Лапасов бу лавозимда Бахтиёр Иброҳимовнинг ўрнини эгаллайди. Иброҳимов Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимига 2017 йилда тайинланган эди. 2020 йилда унга олий дипломатик мақом – фавқулодда ва мухтор элчи даражаси берилган эди. Иброҳимовнинг лавозимидан бўшатилиши сабаблари тўғрисида маълумот берилмаган.

Мазкур тайинловга қадар – 2018 йилнинг июлидан Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Лапасов 1982 йилда Самарқандда туғилган. 2005 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2006 йилда Жан Мулен номидаги Лион-3 университети магистратурасини тамомлаган.

XS
SM
MD
LG