Олий суд матбуот хизмати маълумотига кўра, самарқандлик 26 ёшли О. О. иши судда ёпиқ тарзда кўриб чиқилган.
О. О. га қарши жиноят иши қўзғатилишига жорий йилнинг 19 апрелида содир бўлган воқеа сабаб бўлган. Ўша пайтда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир йигитнинг ўқувчи қиз ортида келиб, унга нисбатан куч ишлатиб, ўпгани, кейин эса қочиб кетгани акс этган эди.
Миробод туман суди ҳукми билан О. О. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 25, 118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган ҳамда унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Судланган шахс қамоқ жазосини умумий тартибли колонияда ўташи қайд этилган.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 8 август куни 17 яшар мактаб ўқувчисининг номусига тажовуз қилишга уринган шахс иши юзасидан ҳукм чиқарган.