«Ҳозир биз индикатив тарзда 1,5 млрд дан 10 млрд куб метргача транзит ҳажмини муҳокама қиляпмиз. Ўзбекистон энергетика тизимининг ва россиялик ҳамкорларимизнинг газни керакли ҳажмда экспорт қилишга тайёрлигига қараб [таъминот ҳажмини] янада ошириш мумкин бўлади», — дейди вазир.
Унинг фикрича, Россиядан Ўзбекистонга газ транзити Қозоғистон учун иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлади.
«Қозоғистон учун бу — транзитдан қўшимча даромад олиш билан боғлиқ масала. Биз газ қувурлари тизимини модернизация қилиш имкониятига эга бўламиз. Биласизки, ички бозорга газ етказиб бериш QazaqGaz учун зарарга ишланадиган фаолият ҳисобланади, шунинг учун, умуман олганда, транзитдан олинадиган қўшимча даромад QazaqGaz`га юкламани камайтиради ва таъмирлаш, инвестиция дастурларини амалга ошириш учун нисбатан барқарор даромадни таъминлайди», — деб тушунтирди вазир.
Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг ноябрь ойи охирида Владимир Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг «уч томонлама газ иттифоқи»ни тузишни таклиф қилгани маълум бўлганди.
7 декабрь куни энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов мамлакат қўшнилардан газни «қандайдир альянс ёки иттифоқ» орқали эмас, балки тижорат шартномаси доирасида импорт қилиш бўйича музокаралар ўтказаётганини қайд этган.
4 июнь куни Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев 2024 йилги куз-қиш мавсумида мамлакат инфратузилмаси Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш учун тайёр бўлишини маълум қилганди.