Ссылки доступа

АИ-92 бензини яна қимматлади


16 августдан “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли ёнилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 бензини нархи 8600 сўмдан 9200 сўмга оширилди.

Ширкат маҳаллий матбуотга нарх ошишини март ойидан буён амал қилиб келган чегирма бекор қилингани билан изоҳлаган.

2 август куни айни шу маркадаги бензин нархи 7500 сўмдан 8600 сўмга чиққан эди.

Бу ўтган икки ҳафта ичида АИ-92 баҳоси 1700 сўмга ошганини билдиради.

Таҳлилчилар ёқилғининг қимматлашуви бошқа соҳа ва тармоқларда ҳам нарх ошишига олиб келишидан огоҳлантирмоқда.

XS
SM
MD
LG