Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари Тошкентдаги Технопаркга ташриф буюришди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу кеча Тошкент шаҳридаги Технопаркга ташриф буюришди, деб хабар бермоқда «Дунё» агентлиги.

«Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу жаноблари ва делегация аъзолари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги 20 дан ортиқ юқори технологияга асосланган, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган корхоналарни ўз ичига олган Технопаркга ташриф буюрдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон–Қозоғистон саноат кооперацияси ва икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдик».

16 август куни Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу икки кунлик ташриф билан Тошкентга келди ва уни пойтахт халқаро аэропортида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кутиб олди.

Икки давлат ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг биринчи юзма-юз учрашуви 14 апрель куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирларининг олтинчи мажлиси доирасида бўлиб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG