Ссылки доступа

“Тошкент-Шарқий” аэропорти ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади


Айни пайтда қурилиши давом этаётган “Тошкент-Шарқий” аэропорти ҳудуди 130 гектарга қисқариши кутилмоқда. 16 август куни президент Шавкат Мирзиёев транспорт, энергетика ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар қаторида аэропорт қурилиши бош режаси билан ҳам танишган.

Лойиҳа аввалида аэропортнинг умумий майдони 693 гектарни ташкил этган.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ҳаво қўналғаси ҳудудини қисқартириш орқали уни сақлаб туриш харажатларини камайтириш кўзланган.

Ҳозирда 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қуриб битказилган. Бу ерда юқори мартабали меҳмонлар ҳамда бизнес-авиация учун терминаллар бўлади. Шунингдек, 25 та самолёт учун тураргоҳ, ангарлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилади.

Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланиши хабар қилинган.

Аэропорт қурилиши лойиҳаси Ўзбекистон президентининг 2017 йил 30 июндаги қарорига биноан қарийб 6 йилдан буён бажариб келинмоқда.

Жорий йил 20 июль куни қурилишга ташриф буюрган Ш.Мирзиёев лойиҳани “жуда жиддий ва танқидий” қайта кўриб чиқиш топшириғини берган.

Аэропорт қачон тўлиқ қуриб битказилиши очиқланмаган.

XS
SM
MD
LG