18 август куни Будапештда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Венгрия Ташқи ишлар вазири Пётер Сиярто Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари бу учрашувларда иштирок этиш учун Будапештга ташриф буюриши ҳақида маълум қилди.
Сиярто Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳақида гапирар экан, Туркманистон билан эришилган келишув асосида Будапештда Туркманистоннинг элчихонасини, шунга мос равишда Ашхободда Венгрия элчихонасини очиш режалаштирилганини айтди.
Айни вақтда Қирғизистон президенти Садир Жапаров 20 август куни амалий ташрифи доирасида Будапештга келди ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашди.
Томонлар Қирғизистон-Венгрия стратегик шериклигининг долзарб масалаларини, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришни муҳокама қилдилар. Виктор Орбан Қирғизистон ва Венгрия халқларини яқинлаштириш мақсадида икки давлат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов очиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у таълим соҳасидаги ҳамкорликка эътибор қаратиб, Венгриядаги Қирғизистондан келган талабалар квота бўйича етакчи олий ўқув юртларида таҳсил олаётганини мамнуният билан қайд этди.
Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан ҳамкорлик масаласига келсак, Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар 20 августдан очилиши таъкидланган. Бундай келишувга Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги давлатлараро шартномалар асосида эришилган бўлиб, унда саноат ва иқтисодиёт соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қарор қилинган.
"Тошкентдан биринчи самолёт Будапештга 20 август куни қўнади. Сентябрь ойи ўрталаридан бошлаб Тошкент ва Будапешт ўртасида ҳафтасига икки марта тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилади. Янги йилдан эса ҳафтасига учта рейс амалга оширилади".
Венгрия Тожикистон билан ҳам ҳамкорлик қилади, икки давлат ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилади. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда Тожикистон ва Венгрия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллион доллардан кам бўлган.