Фаолнинг тарафдорлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари Ерулан Амировга қўйилган айбловларни сиёсий асосга эга, деб ҳисобламоқда.
Адвокат Мейиржон Дўсқораев суд мажлисида Ерулан Амировга қўйилган айблар биринчи инстанция судининг ҳукми билан исботланмаганини айтди.
Суд қарорни қайта кўриб чиқиш учун асослар йўқ, деб топди ва шикоятни қаноатлантирмади. Суд залида йиғилган фаолнинг тарафдорлари суд ҳайъати қарорини «Шармандали!» деган ҳайқириқлар билан қарши олдилар. Фаолнинг онаси эса Конституциявий судга мурожаат қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
Учрашув бошланишидан аввал Амировнинг тарафдорлари телефон олиб юришга яна рухсат берилмагани учун қўриқчилар ва суд вакили билан жанжаллашиб қолган. Фаоллар бундай талабларни Конституция ва жиноят-процессуал қонунчилигининг бузилиши, деб ҳисоблайди.
Суд журналистларга фото ва видео қурилмаларни олиб киришга рухсат берди, бироқ жараённи тасвирга олишни тақиқлади.
Амировнинг ўзи Олий судда бўлиб ўтадиган суд мажлисига олиб чиқилмаган. У маҳкамага онлайн мулоқот орқали масофадан туриб уланган.
Чимкент шаҳрида яшовчи 35 ёшли фаол Ерулан Амиров 2021 йил 29 апрель куни 405-модданинг 2-қисмида (“Жамоат ёки диний бирлашма фаолиятида иштирок этиш ёки бошқа) жиноятларни содир этганликда айбланиб, қамоққа олинган.
Яқинларининг сўзларига кўра, у ҳозир Оқмўла вилояти Кокшетау шаҳри яқинидаги Гранитний қишлоғидаги муассасада сақланмоқда.
Ўтган йилнинг май ойида Чимкент туман суди Ерулан Амировни етти йилга озодликдан маҳрум қилган. Ўша йилнинг июнь ойида апелляция суди фаолнинг шикоятини қаноатлантирмаган.