Украинага жами 785 844 гривна (21,3 минг доллар) қийматга эга қишки, спорт, аёллар ва болалар пойабзаллари, болалар учун трикотаж маҳсулотлари жўнатилган. Шунингдек, жами 157 771 гривна (тахминан 4280 доллар) қийматга эга тиббий шприц, тиббий пахта ва инфузион тизимлар юборилган.
Инсонпарварлик ёрдами Лвив вилоятининг Дроҳобич тумани маъмурияти, Ижтимоий сиёсат бошқармаси ва Лвив вилояти махсус тиббий ёрдам бўйича кенгашига берилгани айтилмоқда.
«Бундай инсонпарварлик акцияси иштирокчиларига самимий миннатдорчилигимни ва амалга оширилган ишлар учун жаноб Башинскийга алоҳида миннатдорчилик билдираман», деб ёзди элчи Николай Дорошенко.
Аввалроқ Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар боладан иборат гуруҳ Ўзбекистонга етиб келганди.