Ссылки доступа

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 11 киши дарёга чўкиб кетди


Туркистон вилоятининг Ўтирор туманида Сирдарё дарёсида 11 киши, жумладан беш нафар бола чўкиб кетди, деб хабар берди қутқарувчилар. Саккиз кишининг жасади сувдан чиқарилди, уч кишини қидириш давом этмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса 21 август куни, дастлабки маълумотларга кўра, йўл кўприги яқинида, чўмилиш учун номақбул жойда содир бўлган.

Қутқарувчилар берган маълумотларга кўра, Сирдарё бўйида тўртта оила, жами 20 киши дам олган.

Фавқулодда вазиятлар департаментининг хабар беришича, соат 22:50 да чўкиб кетган саккизинчи эркакнинг жасади воқеа жойидан 100 метр узоқликда дарё қирғоғидан олти метр узоқликда сувдан чиқариб олинган. Уч кишини қидириш давом этмоқда, улардан икки нафари вояга етмаган. Қутқарувчилар тезкор штаб ташкил этилгани ва ишонч телефони ишлаётганини маълум қилди.

Июль ойи бошида Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сузиш даври бошланганидан буён мамлакат сув ҳавзаларида 59 киши, жумладан, 19 нафар бола чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG