Ссылки доступа

Фарғонада аёлни зўрлаган 4 нафар эркакка суд ҳукми ўқилди


Emberkereskedelem 3
Emberkereskedelem 3

Фарғона вилояти Бешариқ туманида оилали, икки фарзандли аёлни 2023 йилнинг март ойида 4 эркак зўрлагани ҳақида хабар берилганди. Уларнинг бири 9 йилга, икки нафари 8 йилга, яна бири эса 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Жорий йил 17 август куни жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судида судланувчилар 1995 йилда туғилган, муқаддам судланган М.Й. 1999 йилда Фарғона вилоятида туғилган Д.Й. 1984 йилда туғилган А.С. ҳамда 1989 йилда туғилган С.С.ларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти судлари матбуот хизмати.

Суд ҳукмига кўра М.Й. ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 2-қисми “в” банди, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 1-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Д.Й. ва А.С. ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми “в” банди ва 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
С.С. ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилди ва унга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинди.

Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бешариқ туманида бир аёл тўрт киши томонидан зўрлангани тўғрисидаги видеолар тарқалган эди. Видеода аёл мажбурий равишда ташландиқ шийпонга олиб келингани, уни тўрт киши дўппослаётгани ва шундан сўнг жинсий зўрланаётгани акс этган.

XS
SM
MD
LG